ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ – УЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ
2023-05-19 20:16:29 132
Эҳтиёжманд фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди – уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган навбатдаги туман ҳокими қабулида мурожаатларнинг бир қисмини моддий ёрдам масаласи ташкил этди. Ҳоким кўрсатмасига асосан ушбу мурожатларни ижобий ҳал этиш мақсадида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мурожаат қилган барча фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Туманнинг Қизилқиёқ, Қақир, Ровон, Истиқлол, Ҳушёр, Ленбур маҳалласида яшовчи фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари бевосита “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирокида манзилли етказиб берилди. Шундай амалий кўмак туманнинг секторлар кесимидаги маҳаллаларга ҳам кўрсатилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram