Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2023-05-18 18:25:47    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш – давр талаби

Республикамизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётгани баркамол авлоднинг порлиқ келажаги, келажагимиз ворисларининг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари мужассам. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлим бошлиқлари ҳамда маъсул ҳодимлари иштирокида Марғилондаги "Рақамли технологиялар маркази" биносида ёшлар билан янгича тизимли ишлаш мехамизмини йўлга қўйиш юзасидан бўлиб ўтаётган семинар-тренингда бизнинг Сўх тумани вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

 

Ушбу ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад, оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш, уларнинг аниқланган муаммоларини ҳал этиш бўйича намунали “Йўл харитасини” ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш механизмлари бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтишдан иборат. Малакали мутахассислар иборат гуруҳ туман ва шаҳарлар вакилларига маҳорат дарслари ўтишмоқда.

 

- Сўх туманидан келган маъсуллар билан биргаликда семинарда ўрганган билим ва кўникмаларимизни ўз секторларимиз ҳудудидаги маҳаллалар ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар тарзида тушунтириб берамиз. Ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бугунги авлод келажагига берилган эътиборнинг намунасидир, - дея бизга хабар бермоқда Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасанов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram