Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКАМИЗДА БЎЛИБ ЎТГАН МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН - РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ҚАТНАШГАН БАРЧА УЧАСТКАЛАР АЪЗОЛАРИГА МИННАТДОРЧИЛИК ИЗҲОР ЭТИЛДИ

×

 2023-05-17 09:43:32    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизда бўлиб ўтган муҳим сиёсий жараён - референдумда фаол қатнашган барча участкалар аъзоларига миннатдорчилик изҳор этилди

Туманнинг “Соҳил” дам олиш масканида Республикамизда апрель ойининг охирида ўтказилган энг муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Референдумини уюшқоқлик билан ўтказилганлиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар иштирок этдилар.

Тадбирда қатнашган барча тумандаги референдум ўтказиш участкалари аъзоларига мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашганликлари, ташкилий ишларни юқори даражада йўлга қўйганликлари, Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни миллий референдум қонунчилиги ҳамда умумэътироф этилган демократик тамойилларга мос, юксак уюшқоқлик руҳида ўтказиш ишига муносиб ҳиссаларини қўшганликлари учун туман ҳокими ўз сўзи давомида миннатдорчилик билдирди. Туман секторлари раҳбарлари ҳам ўз фикрларини изҳор этдилар.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган мазкур тадбир куй-қўшиқ ва хурсандчиликлар билан янада файзли ва чиройли ўтди. Тадбир давомида барча Референдум ўтказувчи участкалар аъзоларига ташаккурномалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram