Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ

×

 2023-05-16 20:41:46    142

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар!

Ҳурматли опа-сингиллар, “Оналарга эҳтиром фестивали” иштирокчилари!

Аввало, сиз азизларни бу кун билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Оналарни қадирлаш, уларни улуғлаш ҳамда “Жаннат оналар оёғи остида”деган туйғуларни усиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, маҳаллалардаги хотин-қизларни умумий инсоний ва миллий, оилавий қадириятлар юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар тамонлама баркамол иқтидорли қизларни аниқлаш, рағбатлантириш ва муносиб тақдирлаш, айниқса ёш авлод уртасида энг муққаддас зот ҳисобланган оналарга эҳтиром деган ғояларни сингдириш мақсадида “Оналарга эҳтиром фестивали” ташкил этилди.

Шунингдек маҳалллаларда истиқомат қилаётган ёш келин аёлларни, қизларни, йигитларни умумийинсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама баркамол иқтидорли ёшларни аниқлаш ва муносиб тақдирлаш ҳамда ватанга муҳаббат туйғуларини кучайтириш, ёшларни маҳалла фаъолиятидаги иштирокини кенгайтиришга эришиш бу борадаги тажрибаларини кенг оммалаштиришдан иборат.

Ёшларни тарбиясида Сиз каби муътабар, оқила аёллари иштирокида турли маънавий маърифий тадбирлар ўтказилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни шунингдек ногиронлиги бор ҳамда камтаъминланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

 Ёши улуғ онахонларни эъзозлаш мақсадида маҳалладаги ёшлар билан уч авлод учрашувлар каби турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

Фурсатдан фойдалниб барчангизни яна бир бор чин қалбимдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

        Сайидбаҳром Сайидмусаев – Сўх тумани ҳокими



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram