ХОДИМЛАР УЧУН ТУРИСТИК ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИ УЛАРНИНГ ДАРОМАДИ СИФАТИДА КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ
2023-05-16 20:32:21 145
Ходимлар учун туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари уларнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3514-сонли қарорига биноан ички туризм соҳасида 2025-йил 1-январгача қуйидаги тартиб жорий этилган:
иш берувчининг туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республика бўйлаб туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолиниши лозим;
жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лисензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади;
Бунда туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисоб-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими bнсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram