Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ОШПСИДАГИ ПАТРОНАЖ ҲАМШИРАЛАР МАҲАЛЛА НОМИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2023-05-12 12:16:06    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла ОШПсидаги патронаж ҳамширалар маҳалла номидан тақдирланди

Бугун, 12 май санаси халқаро хамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Ҳамшира ҳақида сўз кетар экан, тиббиётнинг турли соҳаларида кунни тунга улаб ишлаётган фидойи, билимдон, моҳир, чаққон, эпчил, зукко, ўрта тиббиёт ходимларининг қиёфаси кўз ўнгимизда жонланади.

Бугун Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари маҳалладаги оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, бу ерда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари билан учрашиб, уларни касб байрамлари билан табрикладилар. Айтиш жойизки, мазкур тиббиёт муассасасида асосан аёллар ва хотин-қизлар фаолият олиб борадилар.

Мазкур тиббиёт муассасаси ўтган йили давлат дастури асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган. Мазкур тиббиёт даргоҳи ходимлари 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишади.

Учрашувда мазкур хизмат ходимларининг машаққатли ва шарафли меҳнатлари эътироф этилди. Мазкур учрашувда меҳнат ва фаолиятда ўрнак бўлган бир гуруҳ партонаж ҳамшираларига фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram