Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАТАН ФАРЗАНДЛАРИ ХОТИРАСИГА ЧЕКСИЗ ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-05-08 16:18:01    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватан фарзандлари хотирасига чексиз эҳтиром кўрсатилди

Хотира ва қадр. Инсон учун энг арзирли бўлган қадриятлардан. Байрамга бағишланган тадбирлар вилоятмизнинг сўлим гўшаси – Сух туманида ҳам уюшқоқлик билан бўлиб ўтмоқда.

Туман ҳокимлиги, туманда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар-зобитлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирокида ҳудудларда ташкил этилган Хотира мажмўалари пойига гуллар қўйиб, ўтганлар хотираси яна бир карра ёд этилиб, уларга нисбатан чексиз эҳтиром кўрсатилди. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги Хотира мажмуаси пойида ҳам ўтганлар хотираси яна бир карра ёдга олинди.

Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, Сух туманидан ҳам минглаб юрт ўғлонлари буюк Ватанимиз иқтисодий салоҳиятини юксалишида, унинг равнақи ва тараққиёти учун фидоийлик кўрсатишган. Ҳакимжон Ғойибназаров озод ва обод Ватаннинг шундай мард ва жасур фарзандларидан эди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида Сариканда маҳаллла фуқаролар йиғинида Ҳакимжон Ғойибназаров хотирасига бағишлаб ташкил этилган мажмуа пойига гуллар қўйилиб, марҳумнинг ҳаёт йўли яна бир карра ёдга олинди ва унинг ҳақига дуолар қилинди. Тадбирда марҳумнинг оила аъзолари номидан берилган эътиборга миннатдорчилик изҳор этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram