Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШ БОЛАЛАРНИ НАЗОРАТСИЗ ҚОЛДИРМАНГ!

×

 2023-05-06 17:31:05    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёш болаларни назоратсиз қолдирманг!

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг бизга берган маълумотига кўра, кеча 5 май куни, соат 18-30да Сўх тумани Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидан ФВ бўлимига мурожаат тушган. Мурожаатда ёш бола уйда ёлғиз қулфланиб қолганлиги ҳақида хабар берилган.

Кўрилган тезкор чоралар туфайли Сўх тумани Навобод маҳалла фуқаролар йиғини “Хирмонтеппа” кўчасидаги кўп қаватли уйнинг 17-рақамли хонадонда қолиб кетган 3 ёшли Нурбек исмли бола туман ФВ бўлими ҳодимлари томонидан олиб чиқилган. Ёш бола қаровсиз қолиб, ўзи уйга кирган ва эшик ичкаридан қулфланиб қолиб, очишнинг имкони бўлмагач, туман ФВ бўлимига мурожаат қилинган.

Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг ва ҳеч қачон ёш болаларингизни қаровсиз қолдирманг!





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram