Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШ ТАШАББУС” ОЛИМПИАДАСИ МАЙДОНГА ЁШ ОШПАЗЛАРНИ ЧОРЛАМОҚДА

×

 2023-05-05 15:39:39    215

PDF юклаш
Чоп этиш


“Беш ташаббус” олимпиадаси майдонга ёш ошпазларни чорламоқда

Истеъдод, маҳорат, интилиш ва ёшлар ҳаракати синовига айланиб қолган “Беш ташаббус олимпиадаси” эндиликда ёшларимизнинг пазандачилик маҳоратини имтиҳондан ўтказмоқда. Туманимизнинг “Дўстлик” истироҳат боғида бўлиб ўтган “Касблар танлови” мусобақасида ёш ошпазларнинг маҳорати синовдан ўтказилди.

Секторлар кесимидаги 8 та маҳалладан иштирок этган ғолиб ошпазлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар. Мазкур мусобақада иштирок этган Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳамда маҳоратли ҳакамлар ошпазлар маҳоратига баҳо бердилар.

1-сектордан Девайрон маҳалласи ёш ошпази, 2-сектордан Сариканда маҳалласининг танлов иштирокчиси, 3-сектордан Шарқобод ва 4-сектордан Сўх маҳалла фуқаролар йиғинидан иштирок этган ёш ошпазлар ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичига йўлланма олдилар. Маҳалла босқичида ғолиб бўлган ёш пазандалар энди сектор шаънини туман босқичида ҳимоя этадилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram