Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 408-СОНЛИ ҚАРОР ТУФАЙЛИ ТУМАНИМИЗНИНГ ЭНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИ ҲАМ ОБОД БЎЛМОҚДА

×

 2023-05-03 15:54:35    199

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 408-сонли қарор туфайли туманимизнинг энг чекка ҳудудлари ҳам обод бўлмоқда

Республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган 408-сонли қарор асосида Сўх тумани миқёсида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қарор асосида туманнинг аксарият маҳаллалаларида умумий қиймати 18 миллиард 642 миллион 900 минг сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни кунда мазкур қарор асосида Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Маҳалланинг энг чекка ҳудудларидаги ички кўчаларда ҳам қарор асосида асфальтлаштириш ишлари олиб борилаётир.

Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 километр узунликдаги кўчаларни асфальтлаштирилишига 1 миллиард 959 миллион 200 минг сўм маблағ йўналтирилган. Асфальт қопламаси ётқизиш ишлари сифатига маҳаллада жамоатчилик назорати асосида алоҳида эътибор қаратиляпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram