Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-05-03 15:50:45    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкорда хотин-қизлар фаоли фаолияти бўйича амалий семинар ўтказилди


Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган хотин-қизлар фаоли томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва фаолият натижалари сарҳисоб қилинмоқда. Ҳудудларда бу бўйича амалий семинарлар ўтказилмоқда.


Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган амалий семинар “Хотин- қизларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш” мавзуси остида ташкил этилди. Мазкур тадбирда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Нилуфар Туҳтамуродова томонидан олиб борилган ишлар ўрганилди.


Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарованинг маълумотига кўра, мазкур тадбирда хотин-қизлар фаоли томонидан асосан 5 та йўналишда олиб борган ишлари таҳлил этилди. Хотин-қизлар балансини шакллантириш, бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар, жиноятчиликни олдини олиш, таъзиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, оилавий ажрим ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича қилинган ишларга тадбир иштирокчилари томонидан юқори баҳо берилди.


Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Нилуфар Тухтамуродова самарали фаолияти туфайли 1-сектор ҳудудида энг юқори 94.6 фоиз билан биринчи ўринни эгаллаган. Тадбир давомида хотин-қизлар фаоли томонидан берилган кўмак туфайли бугун ўз фаолиятига эга бўлган хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар - қўл меҳнати намуналарининг кўргазмаси ташкил этилди.


Тадбирда мазкур маҳалла ҳотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилган ижобий ишлар намуна бўлиш лозимлиги таъкидланди. Бундай семинарлар туманимизнинг секторлари кесимида ўтказилади.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram