Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРНИ ОБОД ВА ОЗОДА ТУТИШ САВОБЛИ АМАЛЛАРДАНДИР

×

 2023-05-01 18:13:37    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Муқаддас қадамжоларни обод ва озода тутиш савобли амаллардандир

Айтиш лозимки, Сўх тумани ҳудудларида олиб борилган ва амалга оширилаётган ободонлаштриш ишларида ушбу соҳа вакиллари – туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳиссалари беқиёс. Айниқса, туман маҳаллалардаги қабристонларни обод этишда ушбу соҳа вакиллари астойдил ҳаракат қилишади.

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу йўналишда соҳа вакиллари томонидан арзирли ишлар амалга оширилди. Туман ҳокими иштирокида бўлиб ўтган учрашув ҳам айни ушбу масалага бағишланди ва тадбирда айнан туман маҳаллаларида фаолият олиб бораётган туман ободонлаштириш идораси ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Қабристонлар назорати бўлими ишчи-ходимлари билан учрашув чоғида туман ҳокими маҳаллаларда қабристонларни ободончилигида ҳисса қўшган соҳа вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Қалъача маҳалласи қабристонидаги барпо этилган узунлиги 400 метр бўлган янги девор, таъмирланган шийпон, ўрнатилган янги дарвоза ва таъмирдан чиқарилган мазкур ҳудуддаги хонадонларнинг барчасида соҳа вакилларининг улуши бор.

Ҳудудлардаги қабристонларни обод этиш ва тозалигини сақлаш бошқарма ходимларидан 64 нафарига бириктирилган. Туман ҳокими ишчи- ходимларнинг фидокорона меҳнатларига, ўтганлар оромгоҳини ободонлаштириш ишларига баҳо бериб, уларни ҳалол, яхши ва холисона ишлашларига омад тилади.

Келаётган Хотира ва қадрлаш кунигача барча қабристонларда зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилишини таъкидлади. Тадбир давомида Қалъача қабристони назоратчиси Х. Тешаев ва ишчи О. Шамсиддиновларга ободонлаштириш идорасининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари тақдим этилиб, тадбир охирида ўтганлар рўҳига Қуръон оятларидан тиловат қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram