Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИНИНГ “ГУЛИРАЙҲОН”, “ЧОРДАРА”, АНОРБОҒ”, “АБДУРАУФ ФИТРАТ” НОМЛИ КЎЧАЛАРИ ТЎЛИҚ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛАДИ

×

 2023-03-27 08:03:42    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Сариканда маҳалласининг “Гулирайҳон”, “Чордара”, Анорбоғ”, “Абдурауф Фитрат” номли кўчалари тўлиқ асфальтлаштирилади

Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари бугун Сўх туманида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишлар халқимизнинг хурсандчилиги ва миннатдорчилигига сабаб бўлаётир.

Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида бугун асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур ободонлаштириш ишлари Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида олиб борилмоқда.

- Қарорга асосан, маҳалламизнинг ички кўчаларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилади. Жами узунлиги 8,6 километр ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилади, - дейди маҳалла раиси Баҳодиржон Сафоев.

Асфальтлаштириш ишлари маҳаллада аллақачон бошланган ишларнинг мантиқий давоми саналади. Давлатимиз бюджетидан мазкур маҳалланинг асфальтлаштирилишига 2 миллиард 852 миллион 600 минг сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram