Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ КЎМАККА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-03-24 15:17:47    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар доимий эътиборда

Кам таъминланган оилалар, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам бериш, уларни ҳар доим моддий қўллаб-қувватлашга бўлган ҳаракатлар бизнинг туманимизда ҳам мунтазам амалга оширилиб, кўзга ташланади. Ушбу йўналишда саховатпеша ҳомийларнинг ҳиссасини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Наврўз байрами ҳамда Рамазон ойининг кириб келиши муносабати билан Сўх маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бурҳониддин Бурҳониддинов, туман Кенгаши депутати Расулжон Мирсаидов ва Хожа Абулқосим жомеъ масжиди имоми А. Абдуназаровлар бошчилигида ҳомийларни жалб этган ҳолда мазкур маҳалланинг “Ҳамкор” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро М. Нишоновага уй том қисмини ёпиш учун 30 дона шифер олиб берилди.

Шунингдек, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга кирилиб, фуқаролар билан суҳбатлашилди. Уларнинг муаммолари ўрганилди ва маҳаллада яшовчи фуқаро, “Темир дафтар” рўйихатига киритилган Мамиржон Ҳасановнинг хонадонида бўлиб, уй-жой қуриш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар кўмагида фуқарога амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram