Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА АРИҒИНИ ТОЗАЛАШ МАҚСАДИДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-22 11:51:25    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла ариғини тозалаш мақсадида ҳашар ташкил этилди

Халқимизга хос бўлган умрбоқий анъана ва удумлар борки, улар бизга ота-боболаримиздан юксак мерос сифатида ўтиб келмоқда. Мана шундай миллий удумлардан бири бу ҳашардир.


Ҳашар орқали халқимиз кўп хайрли ишларни бажаришган. Ободлик йўлида қилинган барча саъй-ҳаракатлар ҳашар орқали амалга оширилган.


- Истиқлол маҳалласи аҳолиси ҳам ҳар эрта баҳор ушбу бетакрор фаслни хайрли иш ва эзгу амаллар билан бошлайдилар. Бу йили ҳум ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда ҳудуд ариғини тозалаш мақсадида бугун ҳашар ташкил этдик ва бу тадбирда барча маҳалламиз аҳли, айниқса, ёшлар фаъолик билан иштирок этишди, - дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Хуршеджон Ҳисенов.


- Маҳалламизнинг саховатпеша ҳомийлари кўмагида ариқни таъмирлаш учун барча зарурий маҳсулотлар етказиб берилди. Маҳалла ҳудудидаги узунлиги салкам 12 километр бўлган канални тозалашда бугун барча маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишмоқда. Аслида ҳар йили баҳор фасли бошида маҳаллада бир бўлиб, ҳашар йўли билан ариқ тозалаш маҳалладошларимиз учун анъана тусига айланиб қолган, - дея сўзида давом этади маҳалла ёшлар етакчиси Аҳмаджон Ғойибов.

 Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram