Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИСЛОХОТЛАРИМИЗ ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН

×

 2023-03-22 10:44:40    87

PDF юклаш
Чоп этиш


   Ислохотларимиз инсон манфаатлари учун

  Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, ердан оқилона фойдаланиш ва кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини қуришни ҳамда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини кенгайтиришни солиқ юкини пасайтириш ҳисобига рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда; ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда; пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда қайтариб бериш тартиби жорий этилмоқда.

Қарорга кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бир ой муддатда республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тўлиқ миқдорда қайтаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, қарорда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан (республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар бундан мустасно) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани уч қаватли бинога — 0,9, тўрт қаватли бинога — 0,8, беш қаватли бинога — 0,7, олти қаватли бинога — 0,6, етти ва ундан юқори қаватли бинога — 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлаши назарда тутилган.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз жоизки юртимизда қабул қилинаётган хар бир қонун ва қарор ортида энг аввало инсонларнинг манфаатлари ётибди ва ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши натижалари бўйича эса фуқароларимизнинг фарован ҳаёт кечиришига ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

 

Ф.Аманов - Фарғона вилоят судининг судьяси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram