Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАШАР АЖДОДЛАРДАН АВЛОДЛАРГА МУНОСИБ УЛАШИБ КЕЛИНАЁТГАН АЗАЛИЙ МЕРОС

×

 2023-03-18 18:07:20    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳашар аждодлардан авлодларга муносиб улашиб келинаётган азалий мерос

        Ҳашар ота-боболаримиздан бизларгача етиб келган умрбоқий ва азалий қадрият сифатида эътироф этиладиган, бизнинг халқимизга хос бўлган миллий анъана, ҳақиқий халқона удум ҳисобланади. Ҳашар одамларни бир-бирига бирлаштирадиган, инсонлар орасида маҳр-оқибатдек эзгу хислат ва фазилатни мустаҳкамлайдиган кучга эга қадриятдир.

        Бугун Республикамиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида барча ватандошларимиз қатори Сўхликлар ҳам фаол иштирок этиб, Ватан ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Туманнинг барча 27 та маҳалла фуқаролар йиғинида «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари ташкил эилди.

        Маҳаллалар ҳудудидаги барча муқаддас қадамжолар, қабристонларда ташкил этилган ҳашарларда барча ёшу қари бир ёқадан бош чиқариб, иштирок этдилар.

        Барча ҳудудларда кам таъминланган ва ижтимоий кумака муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида хайрия акциялари ташкил этилди. Бндай оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларидан иборат эҳсонлар етказиб берилди.

        “Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида асосан манзарали дарахтлар кучатлари экилди. Терак қаламчалари ўтқазилди. Ҳудудлардаги ариқлар тозаланиб, аллақачон мева беришга шайланган дарахтларга шакл берилди, оқланди.

        Айни кунда барчанинг диққат-эътибори туманимизнинг Жавпая массивига қаратилган. Ушбу мавзеда туман ҳокимлиги ташаббуси билан янги узумзор барпо этилмоқда. Узумзорга асос солиш ишлари ҳашар йўли билан амалга оширилди. Туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ҳашарда маҳалла фаоллари, ҳарбийлар ҳам иштирок этдилар.

        Хуллас, меҳнатга лаёқати бор инсон бугун эзгулик рамзи бўлган умумхалқ хайрия ҳашарида фаоллик билан иштирок этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram