САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК
2023-03-17 18:16:24 131
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак
Туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида юртдошларимиз ҳам бевосита ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда иштирок этмоқдалар. Бугун ислоҳотлар самарасидан баҳраманд бўлган Сўхликлар берилаётган эътиборга ўзлари ташаббус кўрсатиб, “лаббай” деб жавоб беришмоқда.
Айни кунда Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалланинг ички кўчалари фуқароларнинг ташаббуси билан кенгайтирилмоқда. Бу хайрли ва савоб ишга биринчилардан бўлиб, маҳаллада яшовчи Азизжон Камолиддинов қўл ўрди.
Азизжоннинг айтишича, ҳақиқатан ҳам кўчанинг аҳволи жуда аянчли эди. - Энди замонавий кўриниш олаётган кўчаларимиз ҳам кенгайтирилиши, пиёдалар ва ҳаракатланадиган техника воситаларига шароит яратиб бериш лозим. Биз ҳам ўз хоҳишимиз билан яшайдиган уйимиз ҳисобидан кўчага 1 метрдан ортиқроқ ҳудудни бердик,- дейди ўз сўзлари давомида Азизжон.
Дарҳақиқат, халқимизда йўл қурган кўприк солган, инсонлар оғирини енгил қилган ва Азизжон каби ўз ҳисобидан кўча ҳисобига ер майдони берган инсонларни саховатли, савоб ишга қўл урган инсонлар деб аташган. Савоб ишни амалга оширган инсониннг мукофоти ҳам ўзгачалигини ҳаммамиз яхши биламиз. Зотан, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram