Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-17 18:00:25    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳоким ёрдамчилари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган ва бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари зиммаларига катта масъулият юклатилган. Президентимизнинг маҳаллалардаги вакили бугун ўз зиммаларидаги вазифаларни қай даражада бажармоқда, маҳалла “драйвери” асосида қайси соҳа ривожлантирилмоқда, камбағалликни қисартириш масаласига ҳоким ёрдамчиларининг муносабати қандай, аҳоли мурожаатларининг ижроси бўйича қилинаётган ишларнинг самараси борми? деган саволларга туман ҳокимлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда жавоб изланди.     

Туман ҳокимлигида “Туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартиришга оид қилинган амалий ишлар, ҳудуд “драйвери”ни ишга тушириш ва унинг натижадорлиги, аҳоли мурожаатлари асосида амалга оширилган манзилли ишлар” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотда барча маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, давлат солиқ инспекцияси вакиллари, туманда фаолият олиб бораётган банклар ходимлари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев раислигида ўтди.

Очиқ мулоқотни очиб берган туман ҳокими биринчи ўринбосари маҳаллаларда фаолият олиб бораётган барча ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлил этиб, ушбу йўналишда қўлга киритилган муваффақиятлар борлигини таъкидлади. Бироқ, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам борки, уларни ислоҳ қилиш ва тўғри йўлга солиш ҳоким ёрдамчилари зиммасига катта масъулият юклайди.

Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари бажарилган ишлари ҳақида батафсил маълумотлар бердилар. Тадбир иштирокчилари саволларига ҳам жавоблар берилди ва келгусидаги ишларни тўғри ташкил этиш бўйича керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram