Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУЛ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ИЧКИ КЎЧАЛАРИГА БЕТОН ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

×

 2023-03-16 18:24:04    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Тул маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларига бетон қопламаси ётқизилмоқда

Айни кунда туманимиз миқёсида Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туманнинг 1-сектори ҳудудида ҳам қарор асосида энг чекка ва ички кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.

Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бундай ишларнинг олиб борилиши жадаллик касб этган. Маҳалланинг “Боғистон”, “Сурати”, “Темирчи” кўчаларида 248 та хонадонлар мавжуд бўлиб, мазкур кўчаларнинг жами ўзунлиги 2 100 метрни ташкил этади. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ички йулларнинг аҳволи замон талабларига жавоб бермайди.

Берилаётган эътибор замирида ушбу кўчаларда ҳам бетонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Айни кунда “Темирчи” ва “Ёшлик” кўчаларида бетон ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур ишларга давлатимиз томонидан 1 миллиард 311 миллион 900 минг сўм маблағ йўналтирилган. Берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ишлардан фуқароларимиз ўз хурсандчилигини самимий миннатдорчилик сўзлари орқали изҳор этишмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram