Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

×

 2023-03-14 18:11:04    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

        Куни кеча туманимизга келган ва аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича олиб борилаётган амалдаги ишларни кўздан кечирган “Янги авлод” МЧЖ мутасаддиларига туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев томонидан ҳудудлардаги муаммолар кўрсатилди ва амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Туман маҳаллаларида бўлган соҳа мутасаддилари кўндаланг бўлиб турган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўриш шарт ва зарурлигини англаган ҳолда “Ўзсувтаъминот” МЧЖ туман бўлимига махсус техникларни сафарбар этишга ваъда бердилар.

        “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани бўлими болшлиғи Фарҳоджон Азимбековнинг билдиришича, туманга бугун “Янги авлод” МЧЖ махсус техникалари етиб келди ва ушбу техникалар ёрдамида қолиб кетган ишлар бажарилади. Туманга асосан ер қазиш ва тармоқ тортиш ишлари учун экскаваторлар етказиб берилди.

        Туманимизда соҳа мутасаддилари томонидан кўрилган чоралар асосида юзага келган камчиликларни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳазрати Али маҳалласида айни кунда сув тармоғига уланган хонадонларга сув ҳисоблагич ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram