Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН ЖАВПАЯ ЗАМИНИГА БИРИНЧИ НИҲОЛ ЎТҚАЗИЛДИ

×

 2023-03-13 19:18:51    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Жавпая заминига биринчи ниҳол ўтқазилди

Бугун ҳамманинг нигоҳи туманимизнинг Жавпая массивига қадалган. Чунки бу ерда тарихий ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Жавпяа кенгликларини суғориш мақсадида қилинган амалий ишлар бугун ўз самарсини берди. Бу ташнажон ерларга оби ҳаёт етиб келди. Сув етиб келишига қадар соҳа мутахассислари томонидан кўп машаққатли ишлар қилинди. Ҳатто кечалари ҳам сув чиқаришдаги ҳаракатлар асло тингани йўқ.

Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан бошланган эзгу ниятли хайрли амаллар бугун ўз мевасини беришга шай. Дастлабки 400 гектар ер майдони ҳудуддаги фуқароларга 50 сотихдан тақсимлаб берилади.

Жаяпаяда бугун ҳар қачонгидан ҳам кўп одамлар тўпланишган. Берилаётган эътибордан хурсанд халқимиз миннатдорчилик билан ўз ер майдонларига эга бўлишмоқда. Олиб келинган дастлабки мевали дарахт – ўрик ниҳоллари фуқароларга берилмоқда. Фуқароларимиз орзу ниятлар билан биринчи ниҳолларни Жавпая заминига ўтқазишди.

Бугун Жавпаяга Республика ва маҳаллий оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Журналистлар ҳам бугун туманимиздан катта таассурот билан қайтишмоқда.

Энг асосийси, халқимизнинг хурсандчилиги. – Ўтқазаётган бу ниҳоллардан умидимиз катта, чунки бир куни келиб ўз мевасини беради ва биз ҳам ўз даромад манбаимизга эга бўламиз, бунинг учун Президентимизга ва инсон манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга раҳматлар айтамиз, - дейди биринчилардан бўлиб Жавпаядан ер майдони олган бўлғуси боғбон Додхудо Юнусов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram