Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА АРИҒИНИ ТОЗАЛАШ МАҚСАДИДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-11 16:34:53    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳазрати Али маҳалласида маҳалла ариғини тозалаш мақсадида ҳашар ташкил этилди

Баҳор фаслини юқори кайфият ва ўзгача руҳ билан бошлаган меҳнаткаш халқимиз ҳудудларни ободонлаштириш йўлида астойдил ҳаракат қилишаётир. Бугун қайси ҳудуд ё маҳаллага борманг, албатта, улкан ободонлаштириш ишлари устидан чиқасиз.

Ҳа, баҳорги кайфият билан ишлаётган халқимизнинг бирдамликда амалга оширилаётан бунёдкорлик ишлари эртанги яхши кунларга бўлган орзу-умидларидан дарак беради. Бугун маҳалалларда юрт ободлиги йўлида ҳашарлар ташкил этилмоқда.     

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, ҳар йили баҳор келиши билан маҳалла аҳли ушбу ҳудуддан ўтган ариқни тозалаш мақсадида ҳашарга чиқадилар. Бу йили ҳам маҳалла раиси ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди.

Маҳалладан ўтган ариқ ҳудуддаги маҳаллалар аҳолиси учун хизмат қилади. Бугун ҳам ҳашарга чиқган 200 нафардан ортиқроқ маҳалла ёшлари мазкур ариқни тозалаш учун астойдил ҳаракат қилдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram