ТУМАНДА ФОРЕЛЬ БАЛИҒИ ЕТИШТИРИШ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-03-11 16:24:29 142
Туманда форель балиғи етиштириш инвестицион лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилмоқда
Сўх туманида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда тадбиркорлик ва айниқса, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар қилинмоқда. Эрон ислом Республикасидан туманга келган инвесторлар томонидан Сўхда балиқ етиштириш учун қулай муҳит борлиги таъкидланган.
Айни кунда Сўхлик тадбирокрлар томонидан ушбу йўналишда ишлар олиб бориляпти. Сўх дарёси қирғоқларида тадбиркор Илҳом Ҳомиджонов томонидан ташкил этилаётган ҳовузлар бунга мисол бўла олади.
Бугун тадбиркор томонидан форель балиғи етиштириш учун махсус бетон ҳовузлар барпо этилмоқда. Ҳовузлардан 5 таси 32х3 метр ҳажмда битказилиб балиқ боқишга тайерланди.
Шунингдек, ушбу йўналишда тадбиркор, “FRESН FAREL" МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Олимжон Домуллоев томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилаётир. Сўх дарёси ўзанида тадбиркорлар томонидан қолган ҳовузларнинг қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram