СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТЛАШТИРИШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
2023-03-09 18:42:16 151
Соҳибкор маҳалласидаги ички кўчалар асфальтлаштиришга тайёрланмоқда
Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида Сўх тумани миқёсида ҳам кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур қарор асосида айни кунда туманнинг барча маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари бир маромда олиб борилмоқда.
Қарорга мувофиқ, туманнинг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинининг ички кўчаларида асфальлаштириш ишларини амалга ошириш режага киритилган. Маҳалладаги “Меҳрубон”, “Сабоҳат”, “Соҳибкор”, “Нурафшон”, “Порлоқ” ва “Обод” кўчаларини тўлиқ асфальтлаштириш лозимлиги олиб борилаётган амалий ишларда ўз исботини топмоқда.
Айни кунда мазкур кўчаларни асфальтлаштиришга тайёрлаш ишлари олиб бориляпти. Мазкур кўчаларга шағал ётқизиш ишлари жадаллик билан амалга оширилаётир.
Шунингдек, ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари ҳам мазкур ишлар билан ҳамоҳанг тарзда амалга ошириляпти. Қарорга мувофиқ, Соҳибкор маҳалласидаги ички кўчаларни асфальтлаштирилишига 1 миллиард 554 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram