Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУКОФОТ МУБОРАК!

×

 2023-03-08 12:14:46    89

PDF юклаш
Чоп этиш


МУКОФОТ МУБОРАК!

Ҳар жабҳада фаол, меҳнатда жонкуяр, зиммасидаги юмушларда масъулиятли, бир қўли билан дунёни тебратадиган аёлларимизни бир сўз билан таъриф этамиз – МЎЪТАБАР! Албатта, бундай даражага етишнинг ўзи бўлмайди.

Республикамизда жамиятдаги ислоҳотларда мана шундай фаол бўлган аёллар ва хотин-қизларимизга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 арель 2018 йилдаги 257-сонли “Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан ҳар йили 8-март байрами арафасида бир гуруҳ жамиятда фаол бўлган хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилади.

Туманимизда ҳам ушбу мукофотга лойиқ бўлган аёлларимиз бор. Бу йили ушбу мукофот туман ҳокимлиги оила ва ҳотин-қизлар бўлими мутахассиси, бир неча йилдан буён Ватан хизматига камарбаста бўлган Гулойим Аҳмаджоновага тақдим этилди.

Туманда бўлган байрам тадбирида Гулойим-опага кўкрак нишони ва 1 200 000 сўм миқдоридаги сертификат тантанали тарзда топширилди. Албатта, бу мукофот заҳмат ва масъулиятли меҳнат самарасидир.

Биз Гулойим Аҳмаджоновани ушбу мукофот билан барча Сўх тумани аҳли номидан самимий муборакбод этамиз ва опанинг келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Бардавом бўлсин!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram