САВОЛ БЕРИНГ – ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-03-06 18:45:38 146
Савол беринг – жавоб берамиз
Савол: иш ўрни(штат) қисқартилгандиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга нисбатан қандай кафолатлар қонунда белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганда моддий қўллаб-қувватлашнингқўшимча кафолатлари қўйидагича белгиланган:
Моддий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча кафолатлари
Кафолатларни бериш асослари
Моддий ёрдамни тўлаш вақти
Ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги ишдан бўшатиш нафақаси
- меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ
Меҳнат шартномаси бекор қилинган кун меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги иккинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш - меҳнат дафтарчаси
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин икки ой ўтгач, иш ҳақи бериладиган кун
Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш - маҳаллий меҳнат органининг маълумотномаси
- меҳнат дафтарчаси
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин уч ой ўтгач, иш ҳақи бериладиган кун
Ишсизлик нафақаси тўланиб, ишсиз мақомига ўтилиши - ходимга мос иш берилмаганлиги Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан уч ой ўтганидан кейинги кун
Ф. Бобоев - Cўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram