ТУЛ МАҲАЛЛАСИДА УЗУНЛИГИ 21 КИЛОМЕТР БЎЛГАН АРИҚНИ ТОЗАЛАШ МАҚСАДИДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-03-06 18:40:46 202
Тул маҳалласида узунлиги 21 километр бўлган ариқни тозалаш мақсадида ҳашар ташкил этилди
Баҳор фасли келиши билан юртимизда ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари кенг қулоч ёзади. Ҳар бир юртнинг ўз удум ва анъаналари бор. Сўх тумани меҳнаткашлари баҳор фасли келиши билан ариқларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, кўча-гузарларни ободонлаштириш, янги кўчатлар ўтқазишга каришади. Энг асосийси, ушбу юмушларнинг аксарияти ҳашар йўли билан амалга оширилади.
Тул маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам бугун ҳашарга чиқишган. Ҳашарчилар саъй-ҳаракати билан ҳудуддаги 21 километр масофадаги маҳалла ариғи тозаланади.
Бугун ҳам ҳашарга чиқган маҳала фуқаролари бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишмоқда. Нуроний отахонлар ёшларга ариқ тозалаш бўйича “маҳорат дарси” ўтиб беришди.
Маҳалла аёллари ҳам бугун барча ҳашарчилар кўмакдоши. Пиширилган чалпак ҳашарчиларга улашилди ва ҳашарчиларнинг тушлигига оши палов пиширилди.
Боғбонлар, бобо-деҳконларга ҳам меҳнат палласи бошланди. Ҳар бир соҳа вакили бугун ўзига бириктирилган ҳудудда меҳнат қилишмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram