МАҲАЛЛАЛАРДА ОНАЛАРИМИЗДАН ҚОЛГАН ЭЗГУ ВА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРГА ЯНГИ РУҲ ВА ЖОН КИРИТИЛМОҚДА
2023-03-04 16:04:34 147
Маҳаллаларда оналаримиздан қолган эзгу ва хайрли амалларга янги руҳ ва жон киритилмоқда
Сўх туманида ажойиб бир халқона удум бор. Баҳор фасли келиши билан маҳалла гузарларига чиқган аёллар ва хотин-қизлар бирлари ун, яна бирлари ёғ, баъзилари ўтин ёки бошқалари дошқозон кўтариб келиб, чалпак пиширадилар. Чалпак - юпқа ноннинг бир тури ва жуда ҳам хушхўр. Ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда бугун туманимизнинг барча маҳаллаларида онажонларимиз чалпак пиширишди.
Чалпак пишириш тадбирларида иштирок этган туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар онахонларга миннатдорчилик билдиришди. Ушбу анъананинг ўзига хос рамзий маъноси бор. Баҳор келиши билан чалпак пишириб, йўловчиларга улашилса, ўша ҳудуд бало-қазодан йироқ бўларкан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл-кўл ҳосил олинаркан.
Табиий офатлар юзага келганда, юрт бошига бирон иш тушганда ва албатта, байрам ва миллий тантаналарда бизнинг аёлларимиз бир жойга жам бўлиб, чалпак пиширишади. Албатта, яхши ният билан қилинган ҳар бир ҳаракат ва юмушда рамзий маъно ва эзгу мақсад мужассам – бу инсон фарзандига хос бўлган энг олий фазилат.
Илойим, ҳаётимиз фаровон, рўзгоримиз бут, осмонимиз мусаффо бўлсин! Фарзандларимиз қувончи ва камолотини кўриш барчамизга насиб этсин!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram