Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2022 ЙИЛДА ҲАЁТ ЙЎЛИДА АДАШГАН 10 НАФАР ФУҚАРОЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛГАН

×

 2023-03-03 15:20:14    136

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йилда ҳаёт йўлида адашган 10 нафар фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилган

Республикамизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ишлар жараёнида ҳаётда адашган, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътиборр қаратилмоқда. Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази бошлиғи Нишонали Иброҳимовнинг сўзларига кўра, ушбу фуқароларга амалий ёрдам беришга қаратилган ишлар бевосита “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида амалга оширилади.

Бизга берилган маълумотларга кўра, ўтган 2022 йили тумандаги 10 нафар жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларга 12 540 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.

Сўх тумани Себзор маҳалласида яшовчи фуқаро Илҳомжон Маманаимов ҳам унга берилган муддатдан 1 йил 3 ой 18 кун олдин Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан шартли озод этилган. Жазо муддатини ўтаб қайтганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказига моддий ёрдам сураб мурожаат этган.

Мурожаат юзасидан жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаронинг шароити ҳар томонлама ўрганилди ҳамда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида суҳбат ўтказилди. Фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг

4,5 баробари яъни 1 350 000 сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram