Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯНИ ЎЗЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-03-01 18:28:51    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпаяни ўзлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Туманимизнинг Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивини ўзлаштириш ишлари айни кунда жадаллик билан олиб борилмоқда. Жавпая сув насос станциясида агрегатлар иш тартибини назоратга олган мутахассисларнинг маълумотига кўра, яқин кунларда сув насос станцияси ишга тушади.

- Жавпаянинг пастки қисмидан ер майдони олган ва иссиқхона барпо этган фуқаролар қўлларида кетмон билан деҳқончилик ишларини бошлаб юборишди;

- ширкат хўжаликларига бириктириб берилган иссиқхоналарда ҳам иш қизғин. “Ҳушёр” ширкати раиси Алишер Каримов бошчилигидаги мазкур хўжалик ишчилари етиштирилаётган ҳосилни ўз назоратига олишган;

- Жавпая массивининг юқори қисмида мутахассислар томонидан сув тежовчи технологияларни ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

- Мембрана сув ҳовузини барпо этиш ишлари ҳам бир маромда олиб бориляпти;

- Жавпая сув насос станциясини сув билан таъминлаш мақсадида сув тўплаш иншооти барпо этиш ишлари ва дарё қирғоқларини мустаҳкамлашга қаратилган амаллар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram