САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-02-10 17:58:34 118
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол:
Ходим туғруқ таътилидан қайтди. Энди меҳнат таътилидан фойдаланиб ушбу таътил тугагандан сунг бола парваришлаш таътилига чиқмоқчи. Ходим туғруқ таътилидан сўнг 1 соат хам иш жойида ишламади. Унинг талаби тўғрими?
Жавоб:
Бу вазиятда ходим ҳақ. Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра, таътил аёлларга - ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин уларнинг хоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан олдин берилиши мумкин. унинг меҳнат таътилини ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг Кодексининг 141-моддаси талабларига мувофиқ ҳолда - таътил муддатини ишланган вақт (яъни ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан аввалги ишлаган вақти)га мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариб, меҳнат таътил берилади ва бу таътилдан сўнг болани парваришлаш таътилига чиқарилади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram