ФУҚАРОЛАРГА АРЗОН НАРХЛАРДА ПИЁЗ МАҲСУЛОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
2023-01-31 17:38:25 131
Фуқароларга арзон нархларда пиёз маҳсулоти етказиб берилмоқда
Охирги кунларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, айниқса, пиёз нархининг кескин кўтарилгани бевосита аҳоли ўртасида ушбу маҳсулотга талабни ҳам кўпайтирди. Жойларда аҳолига нисбатан сифатли ва арзон нархда пиёз етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва бу йўналишда Сўх туманида ҳам амалий ишлар қилинмоқда.
Сўх туманидаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларига Сўх тумани ҳокимлиги томонидан 10 тонна пиёз маҳсулот етказиб берилди. Бевосита туман марказида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасидан ҳам фуқароларимиз ушбу маҳсулотларни харид қилишмоқда.
Етказиб берилаётган пиёз нархи бозор нархидан нисбатан арзон бўлиб, сотувга чиқарилган. Маълумот учун: тумандаги савдо расталаридаги пиёзнинг бугунги нархи - ўртача 10 500 сўмни ташкил этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram