Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА 2022 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ВА 2023 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

×

 2023-01-21 16:44:58    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида 2022 йилда амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ва 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар

 

Сўх туманида 2022 йилда қиймати 112,7 млрд.сўм бўлган

60 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ҳисобига 572 та янги иш ўринлари яратилди. Шундан, ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 102,6 млрд.сўм бўлган 49 та лойиҳалар ишга туширилди ва 524 та янги иш ўринлари жорий қилинди.

Жорий 2023 йилда эса 169,8 млрд.сўмлик 66 та янги инвестиция лойиҳалари ҳисобига 758 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда 730,0 минг долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган бўлса, 2023 йилда "GOODWELL GROUP" МЧЖнинг мевани қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда "FRESH FAREL" МЧЖ ҚКнинг форель балиғи етиштиришни ташкил этиш лойиҳалари ҳисобига 4,5 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштириш кутилмоқда.

Бундан ташқари, 2022 йил учун белгиланган 5,4 млн. долларлик (шундан 2,8 млн.долларлик саноат маҳсулотлари,

2,5 млн.долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) экспорт прогнози амалда йил якуни билан 7,0 млн. долларга ёки 130,7 фоизга бажарилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти

5,8 млн. долларни ташкил этиб, прогноз 206,5 фоизга бажарилган бўлса, саноат маҳсулотлари экспорт ҳажми 1,2 млн. долларга ёки прогнозга нисбатан 46,2 фоизга тенг бўлмоқда.

Шу билан бирга, 2023 йилда 9,16 млн. долларлик (шундан саноат маҳсулотлари экспорти 3,1 млн.доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти эса 6,06 млн.долларлик) маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, 2022 йилга прогнозига нисбатан

171 фоизга ўсиши кўзда тутилмоқда.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram