Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР – ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

×

 2023-01-21 11:51:06    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

Республикамизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларимизнинг соғлиги ва албатта, манфаати мужассам. Соҳада амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар коронавирус инфекцияси даврида яна бир карра намоён бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотида ҳам қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, қилиниши лозим бўлган амалий ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Қабул қилинаётган қарор ва қонуний ҳужжатлар ҳам бошланган эзгу ишларнинг мантиқий давоми эканлигини исботлаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023  йил 20 январдаги “Фтизиатрия ва пульмонология хизматини 2023–2026 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 12-сонли қарори ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширилишига қаратилган.

Айтиш лозимки, Республикада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва туберкулёз инфекциясидан ҳимоялаш, туберкулёз ва упканинг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш буйича аниқ мақсадга йуналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази фтизиатрия ва пульмонология касалликларини профилактика қилиш, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича республиканинг бош муассасаси этиб белгиланмоқда.

Мазкур муассаса зиммасига қўшимча вазифалар юклатилмоқда:

Булар - фтизиатрия ва пульмонология хизматини ривожлантириш бўйича 4 йилга мўлжалланган 13 та банддан иборат мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланиши;

Фтизиатрия ва пульмонология тизимларини такомиллаштириши натижасида туман кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги фтизиатрия бўлими ва хоналари негизида мавжуд фтизиатр ва пульмонолог штатлари доирасида ўпка касалликлари бўлими (фтизиопульмонология)ни ташкил этилиши кўзда тутилган.

Хорижий тадқиқотларга кўра 17-19 фоизгача йўл транспорт ҳодисалари оқибатидаги ўлимларнинг сабаби автотранспортни бошқаришда ухлаб қолиш ҳолатлари ҳисобланади. Шу каби муассасалар Германия, Исроил, Қозоғистон, Корея, Россия ва Хитой давлатларида фаолият юритмоқда.

Шунинг учун, тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида Республикамизнинг ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказлари негизида “Уйқу апноэ” мактабларини ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Қабул қилинган қарорга асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади:

латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сонини

1 млн тагача етказиш (ҳозирги кунда ўтказилмайди);

латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни профилактик даволаш қамровини 21 мингтагача (2021 й. – 12,3 минг);

туберкулёз микробактериясини тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамровини 120 мингтагача етказиш (2020 й. – 80 минг, 2021 й. – 100 минг);

туберкулёз билан касалланган 18 минг нафар беморни дори воситалари билан таъминлаш, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати шакллантирилади ҳамда йилига 3,5 миллион нафар ўсмирлар ва катталар рентгенологик ва 520 минг нафар болалар иммунологик текширувдан ўтказилади.

2023 йил 1 февралга қадар фтизиатрия касаллигининг Ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

Хавф гуруҳидаги маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлаётган ички ишлар ходимларини йиллик кўриклар доирасида латент туберкулёз инфекциясига скрининг ўтказиш тартиби жорий этилади.

Олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини тиббий скринингдан ўтказиш мақсадида “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари ташкил этилади ва бунга 13 та “Isuzu” микроавтобуслар бириктирилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланади.

Қарорга мувофиқ, ташкил этиладиган Марказга Шокир Алимовнинг номи тикланишига ва унинг номидаги илмий мактаб яратилишига розилик берилди.

Зоминдаги фтизиатрия диспансери негизида вилоят фтизиатрия

ва пульмонология марказининг Зомин тумани филиали мақоми берилади ва унинг негизида фтизиатрлар амалий мактаби очилади.

Марказда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан молиялаштириладиган Миллий референс лабораторияси ташкил этилади.

Қарорда Марказга, унинг ҳудудлардаги марказларига ҳамда катталар учун сиҳатгоҳларга кафолатланган бепул хизматлар пакетига киритилмаган тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатилиш белгиланган.

Дарҳақиқат, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш олиб борилаётган ислоҳотлар асосини ташкил этади. Самарали ислоҳотлар натижаси ва тиббиёт соҳасидаги улкан ўзгаришлар эса, жамиятда соғлом турмуш тарзини янада мусткаҳкамлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

                  Сўх тумани ҳокилиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram