Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТГА ЭГАМИСИЗ?

×

 2023-01-21 11:49:47    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумотга эгамисиз?


Ҳукумат қарорига кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.


Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЙИДХП рўйхатдан ўтади.


Кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:


кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;


Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:


умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;

умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;

умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;

умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;

умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;

умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.


Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.


Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.


 Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Ҳукуматнинг 186-сон қарори (https://lex.uz/docs/2425158) билан белгиланади.

Фаридун Мастонов - Сўх туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram