Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕҲРЛИМИЗ”

×

 2023-01-13 15:46:41    97

PDF юклаш
Чоп этиш


“МЕҲРЛИМИЗ”

        Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ инсонларни эъзозлаб, уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келган. Айниқса, табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва насиҳатларию дуоларини олиш халқимизга хос фазилатдир

        Инсон қалбига йўл, меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.

        Айниқса, турли байрам арафаларида юртимизда эзгуликка муҳтож ташна қалбларга, етим-есирлар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳукуматимиз томонидан яхши йўлга қўйилган.

        Шу анъаналарга монанд равишда, Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси билан “14 январ-Ватан ҳимоячилари куни” мунособати билан “Меҳрлимиз”акцияси ўтказилиб, туманда истиқомат қилувчи якка ёлғиз, ижтимоий химояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандлари, кекса фахрийлар холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган байрам совғалари тарқатилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram