Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЮЗАГА КЕЛГАН ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ ЎЗ ВАҚТИДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2023-01-13 15:20:10    126

PDF юклаш
Чоп этиш


Юзага келган фавқулодда ҳолат ўз вақтида бартараф этилди

        Қиш мавсумида табиийки, ҳар биримиз иссиқлик манбаига кўпроқ эҳтиёж сезамиз, айниқса, аномал совуқ ва қишнинг чилласи ҳукм сўраётган паллада. Фуқароларимизга иссиқлик манбаи етказиб беришга мутасадди бўлган соҳа вакиллари айни кунларда қатъий интизом ва масъулият билан ишламоқдалар.

        Бунга Сўх тумани газлаштириш идораси ишчи ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар айниқса, намуна ва ибрат бўла олади. Табиий газдан фойдаланаётган ҳудудлар аҳолисига табиий газ ва “газсиз” ҳудудларга ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб беришда хизмат қилаётган соҳа вакиллари фавқулодда вазиятларда ҳам астойдил фаъолият олиб боришмоқда.

        Туман газлаштириш идораси бош муҳандиси Бурҳонжон Мирзобоевнинг бизга берган маълумотига кўра, кеча кеч соат 20-10 ларда Ленбург-Тул магистралининг Тул насос станцияси ҳудудидаги газ қувурида шикастланиш юзага келган ва мазкур авария туфайли 1-сектор ҳудудидаги Девайрон, Тул, Соҳибкор, Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ва Ғазнов маҳалласининг бир қисмига табиий газ етказиб бериш тўхтаб қолган. Қилинган саъй-ҳаракатлар ва сафарбар этилган тезкор таъмирлаш гуруҳи орқали юзага келган муаммо бартараф этилиб, соат 21-00 лардан бошлаб ушбу маҳалалларга табиий газ етказиб бериш яна йўлга қўйилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram