Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИЛТИМОСНОМАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВАКОЛАТИНИНГ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРГА ЎТКАЗИЛИШИ – СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ СИФАТИДА

×

 2023-01-13 10:58:35    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш ваколатининг жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг таркибий қисми сифатида

        Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ЎРҚ-810-сонли Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, янги XXIII2-боб билан тўлдирилди.

        Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.

        Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказиш ҳамда тегишли ишларни кўриб чиқишни маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига ўтказиш белгиланди.

        Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.

        Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитация марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.

        Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.

        Илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судя томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

                  Шерзод Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси

                  Мўминмирзо Сидиқов - Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг девонхона мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram