Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

135 НАФАР ТУМАН ЁШЛАРИНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА 200 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚРОҚ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛДИ

×

 2023-01-11 17:47:20    144

PDF юклаш
Чоп этиш


135 нафар туман ёшларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтирилди

Республикамизда ёшларга бўлган эътибор замирида уларнинг бугуни ва  келажаги мужассам. Ёшларга берилаётган эътибор негизида уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий иш ўринларига эга бўлишлари, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва истеъдодларини юзага чиқариш ва албатта муносиб рағбатлантиришдек мақсадлар ётади.     

"Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида инсонга, айниқса келажагимиз ворисларига эътибор давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бунинг самараси ўлароқ бугун Сўх туманида "Ёшлар дафтари"-га киритилган 135 нафар ёшларга махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Туманимизнинг ҳарбий қисмларнинг бирида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани вакиллари иштирок этдилар. Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов тадбирда сўз олиб, бундай тадбирлар ёшларни муносиб рағбатлантиришга қаратилгани ва бу каби воқеликлар йил давомида давом эттирилишини таъкидлади.

Тадбирда 135 нафар туман ёшларига  212,5 миллион сўм миқдорида моддий кўмак кўрсатилди. Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи Исожон Мастоновнинг маълумотига кўра, тадбирда 67 нафар ёшларнинг тўлов контракт маблағларини қоплаш мақсадида 172 миллион сўм, “Келажак касблари” йўналишида 46 нафар ёшларга 25 миллион 250 минг сўм, 19 нафар ёшларнинг хорижга чиқиш фуқаролик паспортлари тўлови учун 5 миллион 073 минг сўм, 1 нафарнинг сафарбарлик чақирув резерви маблағини қоплаш учун 5 миллион 778 минг сўм ва 2 нафар ёшларимизнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 2 миллион 400 минг сўм миқдоридаги сертификатлар тақдим этилди. Шунингдек, тиббий муассасаларда даволаниш учун ҳам маълум миқдордаги маблағ тўлаб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram