Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ

×

 2023-01-07 18:14:42    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла ифтихори

Маҳалла институти ролини ошириш ва унинг жамиятда мустаҳкам мавқега эга бўлишида фуқаролар йиғинида фаъолият олиб борадиган мутасаддиларнинг ҳиссаси беқиёс. Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғини раислари олиб бораётган ишлар эътирофга лойиқдир. Халқ дарду ташвишлари билан яшайдиган, маҳалла тинчлиги ва фаровонлиги йўлида астойдил фаъолият олиб бориб, ҳалол меҳнат қиладиган маҳалла раисларини биламиз. Бундай жонкуяр раислар бизнинг туманимизда ҳам бор.

Субҳонали Нишонов мана шундай маҳалла раисларидан десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Маҳалла фуқаролар йиғини котиблигидан Ҳазрати Али маҳалласи раисигача босиб ўтган йўлда фақат ҳаракат, интилишни кўрсамиз. Тиниб тинчимайдиган раис бошчилигида маҳалла ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Маҳаллада давлатимиз раҳбари, ҳукуматимизнинг олиб бораётган сиёсатини холислик билан тарғиб қилиш, одамлар кўнглида бўлаётган ўзгаришларга нисбатан хайрихоҳлик ҳиссини уйғотишда ҳам Субҳонали Нишоновнинг ҳиссаси беқиёс.

Қилинган меҳнат ва саъй-ҳаракатлар ҳам ўз мевасини бераётир. Муносиб рағбат ва меҳнат эътирофи раисга ўзига хос мотивация ва илҳом бағишлайди.

Ўтган йилнинг апрель ойида “Ҳазрати Алий” маҳалла раиси, халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутатига Турон фанлар академиясининг фахрий академиги унвони берилди. Сўх туманидаги маданият марказида бўлиб ўтган тантанали тадбирда депутатга мазкур унвон Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Ҳамидов томонидан топширилди.

Субҳонали Нишонов “Адолат” социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашига депутат этиб сайланган. Депутатлик фаъолиятини ҳам самарали олиб бораётган раис партия томонидан ҳам муносиб рағбатлантираётир.

2022 йилнинг май ойида Субҳонали Нишонов ташаббускорлиги ва самарали фаолияти учун партиянинг “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотни Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ҳатамов топширди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган кўрик-танловда ҳам Субҳонали Нишонов фаъоллик билан қатнашди. У “Энг яхши маҳалла раиси” номинацияси бўйича 3-ўринни эгаллаб, диплом ва 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, Сўх тумани Ҳазрати Али МФЙ раиси туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонига муносиб деб топилди ва Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони топширилди.

Қилган саъй-ҳаракат ва ҳалол меҳнат бир нафар ёш маҳалла раисини ҳамксблари ўртасида ифтихор этадиган даражага кўтарди. - Халқ хизмати йўлидаги камтарона хизматларимиз юксак баҳоланмоқда, – дейди депутат.  – Бундан беҳад қувонмоқдаман. Албатта, келгуси ишларимизда амалий натижаларни ошириб, халқни рози қилиш йўлидаги ислоҳотларда иштирокимиз янада фаоллашади. Билдирилган ишончнинг масъулиятини сидқидилдан адо этаман, - дея ўз сўзида давом этади маҳалла раиси. Маҳалла раисининг иш тажрибасидан келиб чиқиб, унинг ўз ваъдаси устидан чиқишига астойдил ишонамиз. Балли раис!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram