Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИДА “ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ КУБОГИ”НИ ҚЎЛГА КИРИТИШ МАҚСАДИДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-01-06 16:11:36    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъача маҳалласида “Ёшлар етакчиси кубоги”ни қўлга киритиш мақсадида волейбол мусобақалари ўтказилди

Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирларни ташкил этилишида ёшлар етакчиларининг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш лозим. Айни кунда туманимиз ҳудудида ўтказилаётган спорт тадбирлари ҳам бевосита ёшлар етакчилари ташаббуси билан амалга оширилаётир.

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган спорт тадбири ҳам бевосита ушбу маҳалла ёшлар етакчиси Парвиз Азизов ташаббуси остида ўтказилди. Волейбол бўйича ташкил этилган спорт мусобақаларида маҳалланинг ёшлари 7 жамоа таркибида ўзаро беллашдилар.

Ёшлар етакчиси кубогини қўлга киритиш мақсадида ташкил этилган мусобақалар қизғин кечди. Мусобақа натижасига кўра, мусобақа ғолиблигини 1991 йилда туғилган ёшлар жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин маҳалланинг “Навбаҳор 2” кўчаси жамоаси ва 3-ўрин “Камолот” жамоаси ёшларига насиб этди. “Энг яхши ўйинчи” номинациясида ғолиб бўлган истеъдодли Азимжон Қаҳҳоровга ҳам ғолиб ва энг фаол жамоалар қаторида эсдалик совғалари тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram