Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШМОҒИМИЗ ЛОЗИМ

×

 2022-12-09 13:46:59    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоғимиз лозим

Айни кунда туманимиз ҳудудларида ижтимоий ва маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбилар ўтказилмоқда. Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбир “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ўтказилди.

Тадбирда дин ишлари бўйича қўмитанинг Сўх тумани вакили Тожибой Додобоев, дин вакиллари, Сўх тумани педагогика коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир аввалида Тожибой Додобоев сўз олиб, мазкур маънавий тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларда ўтказилаётгани ва бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасида соғлом муҳитни шакллантиришдан иборат эканлигини қайд этди.    

Тадбир давомида бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган тинчлик сиёсати, инсон қадрини улуғлаш, айниқса ёшлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва бошқа долзарб мавзулар тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди. Шунингдек сўзга чиққанлар томонидан ёшларни ёт ғоялардан асраш, динимизга зид бўлган ёт қарашлар, экстремистик ва террористик оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга диний экстремизмни маҳв этувчи фильм намойиш этилди. Шунингдек, "Зўравонликка қарши 16 кун" кампанияси доирасида намойиш этилган фильм йиғилганларда яхши таассурот қодирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram