Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛГАН ЭМАС

×

 2022-12-03 16:27:57    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳеч ким эътибордан четда қолган эмас

        Жисмоний имконияти чекланган, хасталик ёстиғига михланиб қолган, ногиронлиги бор фуқароларимиз ҳар доим эътиборда. Республикамизда бундай инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кумак бериш, манфаатларини ҳимоялашга катта эътибор қаратилган.

        "Ҳеч ким эътибордан четда қолган эмас" шиори остида бугун туманимизда "Халқаро ногиронлар куни" га бағишлаб хайрия тадбирлари ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда туманимиздаги саховатли инсонлар ҳамкорлигида бир гуруҳ ногиронлар ҳолидан хабар олинди, уларга байрам совғалари тақдим этилди.

        Бундай ташриф ва эътибордан мамнун бўлган имконияти чекланган фуқаролар ўз миннатдорликларини самимий сўзлар билан изҳор этишди. Жумладан, Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Икромжон Мамажонов, Кимёхон Домуллоева, Умияхон Ҳомидова, Заррина Кимсанова, Мулгон маҳалласида яшовчи Манзура Абдуложонова ва Расулжон Додохоновлар берилган эътибордан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram