Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРИКАНДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА БОШЛАНГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎЗИНИНГ МАНТИҚИЙ ДАВОМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2022-11-30 17:32:00    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида бошланган ободонлаштириш ишлари ўзининг мантиқий давомини топмоқда

Сўх туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида айни кунда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам мана шундай хайрли ишлар ўзининг мантиқий давомини топмоқда.

Маҳалла раиси Баҳодур Сафоевнинг бизга берган маълумотига кўра, бу йили маҳалла ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилди ва агар қурилаётган сув омбори ишга туширилса, маҳалла аҳли ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек, “Анорбоғ” кўчасида ҳам бетонлаштириш ишлари олиб борилди.

- Ўтган йили маҳалламизнинг “Балиқчи” кўчасида ҳам ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида тармоқ тортилди. Қарийб ҳамма хонадонларга ичимлик суви тармоғи тортилган. Маҳалланинг мазкур кўчасидаги аҳвол бўйича фуқароларимиз бир неча маротаба туман ҳокимига ҳам мурожаат этишган. Мана бугун берилаётган эътибор туфайли мазкур кўчада ҳам асфальтлаштириш ишлари олиб бориляпти. Албатта, бундай амаллар ва хайрли ишлар фуқароларнинг розилигига сабаб бўлади, - дейди маҳалла раиси.

Айни кунда мазкур кўчанинг асосий қисми – 450 метрдаги масофа тўлиқ асфальтлаштирилмоқда. Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 октябрь 2022 йилдаги 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида тузилган манзилли дастур асосида Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги салкам 9 километр масофадаги ички йўллар таъмирланиши белгилаб қўйилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram