АЁЛГА ЗЎРАВОНЛИК – КЕЛАЖАККА ЗЎРАВОНЛИКДИР!
2022-11-28 17:53:16 153
Аёлга зўравонлик – келажакка зўравонликдир!
Аёлларга нисбатан зўравонлик жинсий ва жинсга асосланган зўравонликда ифодаланадиган, асосан, хотин-қизларга нисбатан қилинадиган зўравонлик ҳаракатларидир. Ушбу турдаги жиноятлар, асосан хотин-қизларга, уларнинг жинси учун содир этилиб, ушбу ҳолат турли шаклларда намоён бўлади.
Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари жуда узоқ тарихга эга. Бундай зўравонлик ҳодисалари ва уларнинг интенсивлиги вақт ўтиши билан ўзгариб, ҳозирги кунда ҳам жамиятлар орасида фарқланади. Ушбу ҳолатларга, кўпинча, жамиятда ёки шахслараро муносабатларда аёлларни бўйсундириш механизми, яъни, жамиятда шаклланган “Аёллар эркаклардан бир поғона паст бўлиши керак” деган нотўғри тушунча омил болиб хизмат қилмоқда.
Афсуски, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Бизнинг мамлакатимизда маиший ёки “оилавий зўравонлик”ка кўпинча бир оила муаммоси сифатида қаралган. Одамлар бундай муаммоларни уйдан ташқарига олиб чиқмасликка ҳаракат қилишади. Аксарият ҳолатларда зўравонлик қурбони шармандлик ва турли гап-сўзлардан қўрқиб, жим юришга мажбур бўлади. Зўравонлик қурбони бўлган аёл ҳар томонлама қийин ҳолатда қолади. Охир-оқибат бу доимий қўрқув, депрессия, ўз жонига қасд қилиш кабилар билан тугайди.
Шу сабабли, зўравонликка қарши ёлғиз курашиб бўлмайди. Қўрқиб яшовчи, руҳий жиҳатдан эзилган зўравонлик қурбони аниқ ва "шафқатсиз" қарорлар қабул қилиш ҳолатида бўлмайди. Бу ерда нафақат яқинларнинг, балки давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватлаш керак бўлади. Зеро зўравонлик, энг аввало, шахсга қарши жиноят, шахсий эркинлик ҳуқуқларининг бузилишидир.
Расулжон Моминжонов - Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг девонхона мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram