Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ЎРГАНИШЛАР БАРОБАРИДА АҲОЛИНИНГ ХАТЛОВИ ҲАМ АМАЛГА ОШИРИЛЯПТИ

×

 2022-11-19 15:33:13    150

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда ўтказилаётган ўрганишлар баробарида аҳолининг хатлови ҳам амалга ошириляпти

Аҳоли билан ишлаш тизими - “маҳаллабай” тизими орқали амалга оширилаётган ишлар ушбу йўналишда фаъолият олиб бораётган барча мутасаддилар зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки фуқаролар муаммо ва камчликларнини ўрганишдан бошлаб, унинг ижобий ечимини топишга қадар бўлган жараён маҳаллада фаъолият олиб бораётган “бешлик” масъулиятига боғлиқ.

Республикамиз ҳудудида, айниқса вилоят миқёсида олиб бораётган ўрганишлар жараёни “бешлик” ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади десак, муболаға эмас. Чунки бугун халқнинг дарду муддаоси маҳалла мутасаддиларининг ўзаро ҳамкорлиги орқали ўрганиляпти.

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Парвиз Азизовнинг маълумотига кўра, айни кунда мазкур маҳаллада ҳам ўрагниш ишлари белгиланган тартиб асосида олиб борилиб, аҳолининг муаммо ва камчиликларини ўрганиш баробарида хатлов ҳам ўтказилмоқда. Маҳаллада ўтказилаётган ўрганишлар жараёнида маҳаллада фаъолият олиб бораётган “бешлик” билан муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда.

- Ўрганишлар давомида хонадонбай юрган ҳолда маҳалладаги барча аҳоли фикр-мулоҳазаларини ўрганиб, аниқланган муаммолар бўйича тизим яратиб, ижрога қаратамиз. Мақсадимиз бир – зиммамиздаги вазифларни масъулият билан бажариш барча фуқароларимизга ва ватандошлармизга амалий хизмат кўрсатиш, - дейди маҳалла ёшлар етакчиси.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram