Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-11-19 15:30:03    319

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида тадбирлар ўтказилмоқда

Республикамиз ҳудудида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани каби бизнинг туманимизда ҳам ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишлари авж олган. Туманимизнинг барча ҳудудларида – маҳалла фуқаролар йиғинлари ва корхона-ташкилотларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва ўтказилаётган ойлик доирасида кенг қамровли тадбирлар ўтказиляпти.

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидовнинг бизга берган маълумотига кўра, Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва масъул хизмат ходимлари билан биргаликда "Ёнғин хафсизлиги ойлиги" муносабати билан Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9208-ҳарбий қисмида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ёнғин хавсизлигига оид жараёнлар амалий машқлар орқали бажарилиб кўрсатилди, ёнғин чиққанда ҳаракатланиш ва мазкур ҳолатда жабр кўрганларга ёрдам бериш амалиётлари техник намойиш орқали кўрсатиб берилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси билан боғлик чақнаш, уй шароитида тайёрланган кансервали озиқ-овқат маҳсулотларидан ботулизм касаллиги келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш бўйича тушинтиришлар олиб борилди. Бундай тадбирлар ойлик доирасида туманимизнинг барча жойларида тарғибот ва ташвиқот ишлари тарзида мунтазам олиб борилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram