Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУДЯЛАР ИШТИРОКИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2022-11-17 09:47:48    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Судялар иштирокида муҳим масалалар муҳокама этилди

Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда туманлараро иқтисодий судлар судьялари билан суд тугатиш бошқарувчилари, Фарғона вилоят давлат солиқ органлари ходимлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокида Фарғона вилоят суди биносида видеоконферецалоқа режимида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, банкротликка доир ишлар таҳлили, тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан семинар машғулоти ўтказилди. Семинарни Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари А.Мадаминов олиб борди.

Семинарда сўз олган Фарғона вилоят суди судьяси Б.Мамадалиев Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти хусусида тушинтириш бериб ўтди. Бундан ташқари семинарда тугатиш ишлари 1 йилдан ошган банкротликка доир ишларни якунлашга тўсқинлик қилаётган муаммолар суд бошқарувчилари профессионал жамияти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими суд тугатиш бошқарувчилари билан бирга бирма-бир муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари банкротликка доир ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга судьялар томонидан жавоб олишди.

          Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram