ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-11-10 18:03:25 134
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев сектор маҳалалларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш, ободончилик йўналишида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, ечилиши муҳим бўлган долзарб муаммолар ва ҳалқимиз олдидаги кўндаланг бўлган муаммоларни ўрганиш мақсадида Тул, Соҳибкор ва Ленбур маҳаллаларида бўлиб, ушбу маҳаллаа фуқаролар йиғинларида бевосита аҳоли билан учрашди. Ленбур маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ва сайёр қабулда олдинги қабулларда билдирилган муаммолар ва уларнинг ечими таҳлил этилди.
Мазкур сайёр қабулда маҳалла фуқаролари, сектор иишчи гуруҳи аъзолари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Аввалги сайёр қабулда билдирилган мурожаат – тиббий жарроҳлик амалиётига моддий ёрдам сўраган фуқарога туман тиббиёт бирлашмасидан ордер берилганлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фониди ҳисобидан пул маблағи берилиши йиғилганларга маълум қилинди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожатлар ўз ечимини топаётгани маҳалла раиси томонидан қайд этилди. Берилаётган эътибор учун маҳалла раиси ўз миннатдорчилигини билдирди.
Туман ҳокими сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга 2022 йил охиригача барча маҳаллаларда давлатимиз раҳбари эътибори асосида олиб бориладитган ободонлаштириш ишлари хусусида гапирди ва Ленбур маҳаласи ҳам манзилли дастурга киритилганлигини қайд этди. Тасдиқланган режа ва манзилли дастурга доир Ленбур ҳудудида узунлиги 2,5 километр бўлган дарё қирғоғида мустаҳкамлаш ишлари олиб борилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram